Илҳом Неъматов: «ЕОИИ масаласида Ўзбекистон биринчи навбатда миллий манфаатларга таянади. Бизга ташқи босим йўқ»
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи масалаларида биринчи навбатда миллий манфаатларга таянади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбирида айтиб ўтди.
“Евросиё иқтисодий иттифоқи масалаларида Ўзбекистон биринчи навбатда миллий манфаатларга таянади. Бу борада бизга ташқи босим йўқ”, - деди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.
Бундан олдин, Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Юха Кяхконен Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига кирган тақдирда ҳам, дунёнинг барча мамлакатлари билан савдо учун очиқ бўлиб қолиши кераклигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон расмийлари ЕОИИга қўшилиш масаласини уч йилдан буён кўриб чиқаётгани маълум бўлган эди.
Мамлакатни 2030 йилгача комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳасига кўра, Ўзбекистон 2019-2021 йиллар оралиғида ЕОИИ аъзолари билан эркин савдо келишувини имзолаши, 2022-2025 йилларда эса ЕОИИга аъзо бўлиб кириш бўйича изчил тадқиқотлар ўтказиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
14:38 / 07.11.2024
«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси
22:40 / 19.10.2024