Россия «Қамбар ота-1» ГЭС қурилишида иштирок этмоқчи
Қирғизистонда қурилиши режалаштирилган ушбу ГЭС Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирокидаги лойиҳа экани айтилган эди.
Россия «Қамбар ота-1» ГЭС қурилишида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон парламентининг ёқилғи-энергетика комплекси, ер қаъридан фойдаланиш ва саноат сиёсати қўмитаси йиғилишида энергетика вазири Таалайбек Ибраев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, давлат келажакда 1860 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир бўлган ГЭС қуриш бўйича мегалойиҳани бошламоқда.
«Агар ГЭС қурилса, ундан ўзимиз фойдаланамиз. Иштирокчилар эса қурилишга қанча ҳисса қўшган бўлса, шунча электр энергияси олади. Ҳозир Россия ҳам бизга мурожаат қилди ва лойиҳага қўшилиб, молиялаштирмоқчи», деди Таалайбек Ибраев.
6 январ куни Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари «Қамбар ота-1» ГЭС қурилишини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолаган эди.
Мавзуга оид
19:27
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
17:30
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024