Ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади
“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Қонун лойиҳасида қуйидаги мақсад ва вазифалар назарда тутилган:
- фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш;
- электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш.
Мазкур лойиҳа қабул қилиниши билан ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади. Ғалладан бўшаган ер участкаларининг ишсиз аҳолига ижара асосида берилиши натижасида ишсизлик кўрсаткичлари пасаяди, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш фақат ҳисобот ойида амалга оширилиши йўлга қўйилади ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзи юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олди олинади.
Қонун лойиҳаси билан ғалладан бўшаган ер участкаларини ишсиз аҳолига тарқатиш шарти билан фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларини ҳамда ер участкаларини ижарага олган фуқароларни ушбу ер участкаларига ҳисобланиши лозим бўлган ер солиғидан озод қилиш, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш назарда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар Сибир куйдиргисининг охирги босқичини ҳам даволаш усулини аниқлади
Жаҳон | 18:30
-
Болтиқбўйи давлатлари Украинада ўт очишнинг тўхтатилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрмоқда
Жаҳон | 17:47
-
Жанубий Корея тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Жаҳон | 17:22
-
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?
Жаҳон | 16:50
Мавзуга оид

11:33 / 28.03.2025
Бўстонлиқда 72 сотих ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

10:55 / 27.03.2025
Давлат захирасидаги 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

10:09 / 25.03.2025
66 мингдан ортиқ ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланди

09:30 / 18.03.2025