Ўзбекистон | 10:22 / 04.02.2023
16170
3 дақиқада ўқилади

Сўзлашиш ва телефонда суҳбатлашиш тақиқланган сукунат маскани – Миллий кутубхонадан фоторепортаж

Салкам 8 млн нусхадаги ресурсга эга Ўзбекистон Миллий кутубхонаси уч ойдан буён ҳафтасига етти кун 24/7 иш режимида ишлаб келмоқда. 321 240 нафар фойдаланувчи аъзо бўлган муассаса бир вақтнинг ўзида 740 фойдаланувчига хизмат кўрсата олади. Kun.uz Миллий кутубхонадан эксклюзив фоторепортаж тайёрлади.

Миллий кутубхонанинг кириш эшиги Фото: Kun.uz
Биринчи қаватдаги ҳолл  Фото: Kun.uz
3. Фойдаланувчилар кутубхонага киришда уст-бошларини гардеробга топширишади Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

1870 йили май ойида Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида иш бошлаган, 1920 йилдан давлат кутубхонаси мақомига эга бўлган, 1948 йили эса Алишер Навоий номини олган. Пойтахт марказидаги “Маърифат маркази” биносида фаолият олиб борадиган ушбу муассаса 2020 йили Республика илмий-техника кутубхонаси билан бирлашиб миллий кутубхона номини олган.

Кутубхонадаги картотека хонаси Фото: Kun.uz
Фойдаланувчиларга кўмаклашаётган кутубхона ходими Фото: Kun.uz

Кутубхонада жами 20 та зал бўлиб, шундан 15 таси ўқув зали ҳисобланади. 7 қаватли бинонинг икки қавати ертўла, китобхонларга 4 та қаватдан фойдаланиш имкониятлари яратилган.

Давлат аҳамиятига молик тадбирлар ўтказилганда ҳамда тозалик куни эълон қилинган вақтда кутубхона ишламайди. Бу ҳақда фойдаланувчилар расмий сайт, ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан хабардор қилинади.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, фойдаланувчилар сони кундан кунга ортмоқда. Муассаса нафақат кундузи, балки тунда ҳам китобхонлар билан гавжум жойга айланган. 1 февраль ҳолатига Миллий кутубхонага 321 240 нафар фойдаланувчи аъзо бўлган.

Кутубхона ходимидан маълумот олаётган фойдаланувчи Фото: Kun.uz

Бир кунда ташриф буюрадиган фойдаланувчилар сони ўртача 1500-2000 кишини ташкил этмоқда. Миллий кутубхона бир вақтнинг ўзида 740 фойдаланувчига хизмат кўрсата олади.

Америкага нигоҳ зали Фото: Kun.uz
Кореяга нигоҳ зали Фото: Kun.uz
Корейс тилидаги адабиётни ўқиётган китобхон Фото: Kun.uz
Хитойга нигоҳ зали Фото: Kun.uz
Кутубхонанинг айрим залларидаги тақиқ Фото: Kun.uz

24/7 иш режимида фаолиятини бошлаган электрон ўқув залига 1-30 январь кунлари 8117 киши (3025 нафар эркак, 1733 нафар аёл) ташриф буюрган. Шундан 1394 нафари ўқувчилар, 5388 нафари талабалар, 366 нафари хизматчилар, 784 нафари абитуриентлар, 110 нафари магистрлар, 54 нафари илмий ходимлар, 21 нафари чет эл фуқароларидир.

Тинч жой бўлгани учун олий таълим муассасасига ўқишга кириш ниятидаги айрим абитуриентлар, шунингдек, мактаб ўқувчилари, талабалар ҳам шу ерда дарс қилишади Фото: Kun.uz
Миллий кутубхонанинг энг ёш фойдаланувчиларидан бири Фото: Kun.uz

Миллий кутубхонанинг умумий фонди жами: 7 876 079 нусха бўлиб, шундан босма нашрлар – 7 032 804 нусхани, электрон ресурслар сони – 843 275 нусхани ташкил этади. Шунингдек, бу ерда 689 номдаги аудиокитоблар мавжуд. Кутубхонада 75 тилда китоблар сақланмоқда.

Суратлар муаллифи: Ҳасан Юсупов

Мавзуга оид