Ўзбекистон | 20:45 / 08.01.2024
24955
2 дақиқада ўқилади

Президент прокуратура органларининг бир гуруҳ ходимларни мукофотлади 

Кўп йиллик фидокорона меҳнати, қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун соҳа вакиллари тақдирланди. 

Президент Шавкат Мирзиёев «Прокуратура ходимлари куни» муносабати билан соҳанинг бир гуруҳ ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Жумладан, 

«Мардлик» ордени билан

- Аминов Шохрух Азаматович - Бош прокурор ўринбосари;

- Хамдамов Улуғбек Аслонович - Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар прокурори. 

«Дўстлик» ордени билан

- Ерниязова Венера Тажетдиновна - Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари. 

«Жасорат» медали билан

- Абдилазизов Давронбек Махмуджонович - Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари;

- Буронов Нурбек Эркинович - Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи. 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

- Болтаев Ҳалим Ҳусанбоевич - Бош прокуратура бошқарма бошлиғи

- Муратов Жахонгир Дилшатович - Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани прокурори;

- Сайфуллоев Эркин Худоёрович - Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари;

- Файзиев Вахоб Камолович - Бухоро вилояти, Когон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси. 

«Шуҳрат» медали билан

- Абдухакимов Муродулло Тогаевич - Бош прокуратура бошқарма бошлиғи;

- Каримов Хуршид Акрамович - Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи;

- Қодиров Абдумўмин Абдумажит ўғли - Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани бўлими давлат ижрочиси;

- Ташпулатов Хуршид Сабиржанович - Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани бўлими бошлиғи;

- Хабилжонов Улуғбек Хабилжон ўғли - Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар прокурори.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид