Жаҳон | 08:06 / 14.03.2019
16542
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Украина ҳукуматини «чамадонларни тайёрлашга» чақирди

Фото: Петр Сивков/ТАСС

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина Олий радаси вице-спикери Ирина Герашченкога жавоб қайтарди. У Саакашвилининг Украинага қайтиш тўғрисидаги қарорини танқид қилганди. Бу ҳақда Грузия собиқ раҳбари фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзган.

Саакашвилининг маълум қилишича, Украина фуқароси саналади ҳамда «ўз уйига қайтмоқда». Шунингдек, унинг таъкидлашича, Украинанинг «жиноий режими» вакилларидан фарқли равишда мамлакат қонунларини ҳурмат қилади.

«Мен сизлар талон-торож этишингизга халақит беришмаслигини хоҳлашингизни тушунаман, бироқ Украинани Европадаги энг қашшоқ мамлакат даражасига тушириб қўйдингиз. Балки, одамларга эртаклар айтишни тўхтатиш ҳамда жомадонларни тайёрлаш вақти келгандир?» - деб ёзган Саакашвили.

Шунингдек, у Украина ҳозирги ҳукуматининг «ҳокимият тепасидаги қудратли даври» якуни яқинлашиб келаётганини тахмин қилди.

Бундан олдин, Саакашвили Украинага президент сайловларининг эртаси куни қайтишини айтганди.

Мавзуга оид