Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси иштирокидаги жанжалда 18 ёшли йигит вафот этди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта болани ўлдириб қўйди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2008 йилда туғилган) М.Д. 2006 йилда туғилган О.А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган.
О.А. ушбу жанжал натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат дарсдан ташқари, тунги вақтда содир бўлганини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
12:30 / 24.10.2024
Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди
12:10 / 24.10.2024