Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган
Фото: KUN.UZ
2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида бош прокурор ўринбосари Шавкат Раҳимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2 йилда прокурорлар томонидан 7500дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган.
“Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500дан ортиқ қарори бекор қилинган. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деди Шавкат Раҳимов.
Ўз навбатида, адлия вазири Русланбек Давлетовнинг билдиришича, уйи “снос”га тушганларга ер эмас, пул берилади.
“Уйи сносга тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилади. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради”, деди адлия вазири.
Мавзуга оид
08:50 / 25.12.2025
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди
15:15 / 24.12.2025
Уй-жой ва ер бўйича якуний хулоса чиқариш муддати 3 баробарга қисқариши мумкин
09:23 / 17.12.2025
Фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб, сотишга уринганлар ушланди
08:20 / 26.11.2025