17:20 / 26.09.2019
0
70161

Президент администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда. 

У энди Зайнилобиддин Низомиддиновга ОАВ масалалари бўйича ўринбосарлик қилади.

Фото: «ProToday.uz»

Муқаддам Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов 2018 йилнинг сентябрида Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланганди.

Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист. 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган. 

Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top