Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистон Россиянинг нисбатан энг кам жиноят содир этиладиган ҳудуди экани маълум бўлди
Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги учун тақдим этган ҳисоботга кўра, Чеченистондаги жиноятчилик ҳолатлари мамлакатнинг барча ҳудудларига нисбатан энг кам миқдорда содир қилинган. Ўтган олти ой давомида энг кўп жиноят Москва шаҳрида кузатилган, яъни бутун федерация бўйлаб сайилгоҳ, парк ва кўчаларда аниқланган жиноятларнинг 51,7 фоизи айнан пойтахтда юз берган.
Иккинчи ўринни эса Россиянинг маданий маркази - Санкт-Петербург эгаллаб турибди. Россиядаги энг тинч ҳудуд қаторида Чеченистон етакчи бўлиб, унинг ортидан Доғистон, Адигея ва Чукотка номлари қайд келтирилган.
Россияда энг кенг тарқалган жиноят турлари - ўғрилик, зўравонлик, гиёҳванд моддалар савдоси, қотиллик ва безориликдир.
Мавзуга оид
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
12:13 / 07.01.2026
Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш бўйича янги тартиб белгиланди
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
02:36 / 06.12.2025