Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш бўйича янги тартиб белгиланди
“Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори (2026 йил 5 январ) қабул қилинди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Қарорга кўра, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида 2026 йилда ҳудудлар масъул раҳбарлар ва муассасаларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади:
🔹 криминоген вазияти оғир маҳаллалар — туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига;
🔹 5 йилдан буён “қизил” тоифада бўлаётган маҳаллалар — Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари раҳбарларининг ва ҳокимларнинг ўринбосарларига;
🔹 3 йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар — ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига;
🔹 криминоген вазияти энг оғир туман ва шаҳарлар — вилоятлар даражасидаги прокурорларнинг ва ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларига;
🔹 аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик/гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ва низоли оилалар салмоғи юқори бўлган маҳаллалар — тегишинча вилоят даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари бошлиқларига.
Мавзуга оид
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
08:27 / 17.03.2026