Самарқандда қурилиши битмаган хонадонда 20 та газ баллон портлаб кетди. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда
Кеча, 18 январ куни кечки пайт Самарқанд туманидаги ҳали битмаган хонадонлардан бирида кучли ёнғин келиб чиқди. Маълум бўлишича у ерда газ тўлдирилган 20 та маиший газ баллон портлаган.Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.

Кеча, 18 январ куни тунда ижтимоий тармоқлар орқали «Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласи томонда ёнғин содир бўлди» деган мазмунда видеолавҳалар тарқалди. Бугун мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жасур Раҳмонов билан боғланиб, ундан ҳодиса юзасидан изоҳ олдик.
Жасур Раҳмоновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ёнғин жорий йилнинг 18 январ куни соат 20:08 да Самарқанд тумани «Ражабамин» маҳалласида яшовчи О.Н. га тегишли қурилиши битмаган уйнинг ертўласида содир бўлган. Оқибатда ертўлада бўлган 20 та маиший газ баллони бирин-кетин портлаган ва бинонинг 50 кв.м майдони ёнган.
Ёнғин содир бўлган жойга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман бўлими ўт ўчирувчилари зудлик билан етиб бориб, тахминан соат 22:16 ларда олов ўчирилган. Ёнғинни бартараф этиш учун 4 та ўт ўчирувчи техникалар жалб қилинган. Натижада уйнинг 90 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Самарқанд тумани ФВБ раҳбарининг билдиришича, ёнғинда ҳеч ким жабр кўрмаган. Шунингдек, ёнғин қай тарзда келиб чиққани ҳам ҳозирча аниқ эмас. Аввал ёнғин келиб чиқиб сўнг газ баллонлари портлаганми ёки газ баллонлари портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққанми ҳозирча маълум эмас. Ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари давом этяпти. Бугун ҳодиса рўй берган жойда туман ФВБ, ИИБ, вилоят ва туман «Ҳудудгаз» бўлим ва бошқармалари иш олиб бормоқда.
Хонадон эгаси битмаган бинонинг ертўласига газ тўлдирилган баллонлар қандай келиб қолгани ҳақида тайинли жавоб бера олмаган. Буни аниқлаш мақсадида туман ИИБ томонидан суриштирув олиб бормоқда. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Жасур Раҳмонов суриштирувлар тугагач аниқланган ҳолатлар бўйича қўшимча маълумотлар берилишини билдирди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
-
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

17:56 / 18.04.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

17:01 / 08.04.2025
Самарқанд иқлим форумида қандай натижаларга эришилди?

14:48 / 08.04.2025
Самарқандда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш учун 217 та тураржой биноси бузилади

10:47 / 08.04.2025