Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади
«Иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи», деди Шавкат Мирзиёев. Экспорт мажбуриятига эга иссиқхоналарга қишда газ етказиш кафолатланади, кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган, экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади.
Фото: Kun.uz
Бугунги кунда республикада 5,1 минг гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, сўнгги етти йилда уларда етиштириладиган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага кўпайди.
Лекин, тадбиркорлар кредит оғирлиги, ўғит нархи қимматлиги, узлуксиз газ таъминоти йўқлигини айтмоқда. Масалан, 600 гектардан ортиқ майдондаги иссиқхона фаолиятини тўхтатган, 128 гектари қарздорлик сабабли банк балансига ўтган.
Шу боис иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади. Эндиликда:
➖ ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;
➖ кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;
➖ айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;
➖ табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;
➖ иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади;
➖Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди.
➖2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.
➖Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш топширилди.
➖Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
«Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади», – деди президент.
Тегишли идораларга соҳада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Мавзуга оид
11:43 / 03.12.2025
Қибрай туманида филтрсиз ишлаётган иссиқхоналар аниқланди
11:03 / 03.12.2025
Тошкент туманида 22 та маҳалладаги иссиқхоналарда экологик қоидалар бузилиши аниқланди
13:38 / 26.11.2025
Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш йўлга қўйилди
07:31 / 26.11.2025