Қашқадарёда ҳам бир бола Док-1 Макс сиропидан вафот этди
Деҳқонобод туманида 5 кун давомида Док-1 Макс сиропини истеъмол қилиб келган бола вафот этди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Фото: Kun.uz
Қашқадарёда Док-1 Макс сиропини истеъмол қилган навбатдаги бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Деҳқонобод туман яшаган, 2021 йил 14 августда туғилган Х.Ш. 5 кун давомида ўз турар жойида Док-1 Макс сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 2022 йил 27 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келинган. Бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 28 декабрь куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу болаларнинг Док-1 Макс сиропидан вафот этиши бўйича 19 ҳолат бўлди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Савдо урушидан ҳам жиддийроқ: Хитой катта синов қаршисида
Жаҳон | 16:13
-
Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
Жаҳон | 16:10
-
Трамп учинчи муддат, тинчлик музокаралари ва савдо уруши оқибатлари ҳақида гапирди
Жаҳон | 15:55
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
Мавзуга оид

15:39 / 03.07.2024
“Док-1 Макс” иши. Апелляция инстанцияси дастлабки ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди

17:59 / 18.01.2024
“Док-1 Макс” иши: жабрланувчи ота 3 млрд сўмлик компенсация талабини 8 млрд сўмга оширди

12:50 / 13.01.2024
“Болам 65 кун комада ётди” – Док-1 Макс ишида фарзанди ногирон бўлиб қолган жабрланувчининг кўрсатмаси тингланди

16:28 / 10.01.2024