«Коронавирус уларда клиник белгиларсиз кечган» – Вазирлар Маҳкамаси ходимларида вирус чиққани бўйича расмий хабар берилди
Бош вазир матбуот хизмати Kun.uz’га Вазирлар Маҳкамаси ходимларидан икки нафарида 17 июнь куни коронавирус аниқлангани юзасидан расмий маълумот берди.
Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлган.
«Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда», дейилади хабарда.
Kun.uz сайти 17 июнь куни ўз манбаларига таяниб Вазирлар Маҳкамаси департамент мудирига COVID-19 ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди.
Бугун, 18 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг икки ходимида вирус чиққанини тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)

11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди

15:25 / 19.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди

21:36 / 24.10.2024