Ўзбекистон | 07:49 / 04.06.2024
3304
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозори ташкил этилади 

Хорижий давлатлардан келадиган пенсия ёшидаги сайёҳларнинг Ўзбекистонда олти ойгача визасиз бўлиши тартиби ҳам ишлаб чиқилади.

Фото: Kun.uz

Тошкент ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозори ташкил этилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди

Давлат раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. 

Мулоқотда тадбиркорлар томонидан билдирилган:

  • хорижий давлатлардан келадиган пенсия ёшидаги сайёҳларнинг Ўзбекистонда олти ойгача визасиз бўлиши тартибини ишлаб чиқиш;
  • камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган уч кунлик бизнес тадбирни ташкил қилганларга тадбирдан олинган даромад солиғини 50 фоизга камайтириш, қўшилган қиймат солиғининг ярмини қайтариш тизимини жорий қилиш;
  • Тошкентдаги Чорсу бозори ва Хивада миллий колоритга эга шарқ бозорини ташкил этиш;
  • болалар оромгоҳларини хусусий шериклик асосида ривожлантириш каби фикрларни чуқур ўрганиб, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар киритиш топширилди.

Ўз навбатида, президент соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашини тузишни таклиф қилди. Бу ташаббус учрашувда иштирок этган туризм соҳаси вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

Мавзуга оид