Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
Хивада темирйўл вокзали ёнидан узунлиги 450 метр бўлган ерости йўл ўтказгичи қурилади. Лойиҳа шаҳарни шимолий ва жанубий қисмларга ажратиб қўйган аллея ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
Хива темирйўл вокзали яқинида 450 метр узунликдаги ерости йўл ўтказгичи қурилади. Бу ҳақда президентга тақдим этилган лойиҳалар тақдимотида сўз борди.
Бу йўл «транспортлар қатновини алоҳида ташкил этиш имконини беради, вокзал ва «Ичан қалъа» ўртасида пиёдалар хавфсиз ҳаракатланади».
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов вокзал яқинидаги хиёбонни сақлаб қолган ҳолда янги йўл қурилишини маълум қилди.
«Хива шаҳрида илгари қурилган замонавий темирйўл вокзал ёнида катта аллея барпо этилган эди. Бунинг натижасида шаҳарнинг шимолий ва жанубий қисмлари ажралиб қолганди. [Президент] транспорт воситаларида ҳаракатланувчи аҳолига қулайлик яратишни таъминлаш ҳамда шаҳар икки қисмга ажралиб қолганининг ҳисобига юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш бўйича топшириқ бергандилар. Бугун шаҳар вокзал олдида барпо этилган, Хиванинг қадимий қалъалари билан боғланиб кетган аллеяни сақлаб қолган ҳолда ерости йўли қуриш бўйича тақдимотимизни маъқулладилар», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари ушбу лойиҳани 2025 йилдан бошлаш бўйича топшириқ берган.
Бу ерости йўли маданий мерос объектларига умуман зарар етказмайди. Йўлнинг узунлиги 450 метр — 50 метри ёпиқ, 400 метри очиқ галерея шаклида қурилади.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди
Жаҳон | 11:41
-
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди
Жамият | 11:18
-
Россиянинг Курск вилояти собиқ губернатори Алексей Смирнов қўлга олинди
Жаҳон | 10:53
-
Тошкентдаги жамоат жойларида кинология пунктлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:33
Мавзуга оид

07:34 / 16.04.2025
Хивада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

16:40 / 04.12.2024
«Афросиёб» тезюрар поездлари 7 декабрдан Хивага қатнай бошлаши рад этилди

07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди

22:36 / 26.09.2024