Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент адлия вазирини лавозимидан озод этиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Халқаро стандартлар соҳасидаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири Акбар Тошқулов масъул этиб белгиланди. У икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда маълум қилинишича, айрим корхоналарда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаяпти.
Иқтисодиётнинг драйвер соҳаларида халқаро стандартларни жорий қилиш даражаси 35 фоизга ҳам етмайди.
Шу боис, Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.
Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири Акбар Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
Мутасаддиларга 2024 йилда энг кўп экспорт бўладиган Европадаги 10 та давлат билан миллий сертификатни икки томонлама тан олиш бўйича келишувга эришиш, 1,7 мингта халқаро стандарт ва 19 та техник регламентни қабул қилиш, 1,2 мингта корхонада халқаро сифат тизимларини жорий этиш, сифати кафолатланган маҳсулотлар турини 4 мингтадан 7,5 мингтага етказиш топширилди.
Жорий йилда GSP+ тизими орқали Европага экспорт қилинадиган товарлар турини 700 тага, ҳажмини 1,2 миллиард долларга етказиш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
10:41 / 16.01.2026
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026