Экспорт географиясида энг катта улуш Россия ва Хитой ҳиссасига тўғри келди. Хусусан, Россияга экспорт ҳажми 4,3 млрд доллар, Хитойга эса 2,5 млрд долларни ташкил этган.

Шунингдек, юқори ўринларда Қозоғистон ва Афғонистон (ҳар бири 1,5 млрд доллар), Туркия (1,1 млрд доллар) қайд этилган. Қолган топ-10 давлатлар қаторида Франция (872,2 млн доллар), Қирғизистон (771,1 млн доллар), БАА (720,7 млн доллар), Тожикистон (683,1 млн доллар) ҳамда Покистон (325 млн доллар) жой олган.

Мутахассислар таъкидлашича, экспорт ҳажмининг ўсиши ташқи бозорларда талабнинг ошиши, маҳсулот турлари диверсификацияси ва савдо алоқаларининг кенгайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Рақамлар яхлитланган.