Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motorsʼнинг Асакадаги заводи қачон ишга туширилиши маълум қилинди
Асакадаги UzAuto Motors заводи 17 июлдан тўлиқ қувватда қайта ишга тушади. Завод июль ойи бошида модернизация ишлари сабабли ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганди.
Фото: UzAuto Motors
Асакадаги UzAuto Motors заводи 17 июлдан тўлиқ қувватда ишга тушади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Аввалроқ, Асакадаги заводда ишлаб чиқариш линиялари иши вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди. Бу Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан жалб этилган 170 нафар мутахассис билан ҳамкорликда заводнинг ишлаб чиқариш линияларини модернизация қилиш режа қилингани билан изоҳланганди.
«Ушбу модернизация Chevrolet Cobalt автомобилларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча 30 минг донага ошириш имконини беради», дейилганди UzAuto Motors хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойи бошида бюджет моделлар – Damas, Labo, Cobalt вa Gentra учун шартнома тузиш тўхтатилганди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг изоҳ беришича, бу моделларга шартнома бериш қачон бошланиши ҳалигача ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди
18:24 / 08.04.2025
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди
23:42 / 19.03.2025
Андижонда «Зил» юк машинаси ёниб кетди
07:25 / 20.04.2024