Элмира Боситхонова: Энди ҳоким ўз ишини маҳаллаларга қилдиришига чек қўйилади
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова маҳаллалар эндиликда кимга бўйсуниши ҳақидаги саволга ойдинлик киритди.

Бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда сўзда чиққан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Ўзбекистон президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони унда белгиланган вазифалар юзасидан нутқ сўзлади.
Элмира Боситхонова маҳаллалар эндиликда кимга бўйсуниши ҳақидаги саволга ойдинлик киритди.
«Ўзини-ўзи бошқариш органи ўз фуқаролари ва кенгашдан бошқа ҳеч кимга бўйсунмайди. Вазирлик [Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги] ташкил қилинганининг энг катта сабабларидан бири – маҳалла раисига ва маҳалла фаолларига ҳокимнинг ўз ишини қилдириши масаласига чек қўйилади. Энди вазирлик ана шу аралашув, мажбурловлар – мажлисда ўтириш, тадбирда иштирок этишга мажбуран олиб боришнинг барчасига нуқта қўйилади. Фармонда бу аниқ белгилаб берилган.
Энди ҳамма масалалар бизнинг ижроимизда. Қандай ижро этсак, 32 банддан иборат фармоннинг барча бандлари аниқ бажарилади. Бунинг учун ҳаммамиз бараварига ҳаракат қилишимиз керак. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ҳам», дея Элмира Боситхонованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин

09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади

14:28 / 14.01.2025