Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диний таълим муассасалари учун қабул санаси ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022/2023 ўқув йили учун қабул санаси ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.
Фото: Тошкент ислом институти
Маълум қилинишича, жорий йилдаги ўқув мавсумида абитуриентларнинг ҳужжатлари офлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.
Хусусан, ўрта махсус ислом таълим муассасаларида — 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) ҳужжатлар қабул қилинади. Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:
- таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
- паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
- маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
- чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.
Олий диний таълим муассасалари – Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида ҳужжатлар 2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қабул қилинади. Ушбу таълим муассасаларига қандай ҳужжатлар топширилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳадис илми мактабида 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача). Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
- таълим муассасаси ректори номига ариза;
- паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
- ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
- «Ягона олимпиада» танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).
Мавзуга оид
16:12 / 09.01.2026
Имом-хатиблар орасида олий маълумотлилар улуши 80 фоизга етказилади
20:36 / 21.08.2025
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари мандат натижалари эълон қилинди
18:53 / 14.08.2025
Дин ишлари бўйича қўмита хорижда диний таълим олишга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди
19:31 / 21.02.2025