Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қадимги Миср бўйича оммабоп афсоналардан бири рад этилди
Фото: Lovell & Palichuk, Bioarchaeology of Marginalized People, 2019
Канададаги Альберта университети олимлари 70-йилларда Мендес некрополида топилган қадимги мисрлик аёл қолдиқларини ўрганиб чиқишди ва у эркакларга хос бўлган касб билан шуғуллангани ҳамда папирусдан маиший буюмларни тайёрлаганини аниқлашди. Илгари аёлларга бундай ишлар рухсат берилмаган, деб ҳисобланарди. Бу ҳақда Science Alert нашри хабар қилмоқда.
Тадқиқотчилар электрон микроскопия ва микрография ёрдамида тўрт минг йил аввал (эрамиздан аввалги 2181-2055 йиллар) яшаган, 50 ёшдан катта бўлган аёлнинг тишларини таҳлил қилишди. Улар 24та тишдан 16тасида ейилиш белгиларини топишган. Хусусан, юқори жағдаги иккита тишда пона шаклидаги бузилиш излари аниқланди, қолган ўн тўртта тишда ейилиш кузатилди. Бундай ҳолат тишлари билан ўсимлик материалига ишлов берган ҳунармандлар учун хосдир.
Олимлар сўзига кўра, аёл папирусни қутилар ва саватлар, шунингдек, шиппаклар, пардалар ва гиламчалар ясаш учун ишлатган.
Илгари Қадимги Мисрда аёллар фақатгина еттита касб билан шуғулланиши мумкин бўлган, деб ҳисобланган. Бу қабрлар деворларидаги ёзувлар ва тасвирларда акс этган. Улар маъбудлар ибодатхоналарида ишлашган, қўшиқчилар, раққосалар, мусиқачилар, йиғичилар, тўқувчилар ва доялар бўлган.
Мавзуга оид
07:52 / 20.01.2026
Сув ютиб юборган 7 шаҳар: афсоналардан илмий хариталаргача
13:52 / 25.07.2025
Одам фақат ўзи хоҳласа ўзгаради — аёллар ишонадиган энг катта афсона
13:00 / 19.03.2019
Қадимги мисрликларда ғайриоддий технологиялар бўлгани аниқланди
17:30 / 12.10.2017