Баъзи афсоналар шу қадар ишончли туюладики, улар ҳатто мактаб таълимига ҳам сингиб кетган. Неча авлод вакиллари уларга алданиб келишади. Бунда кўпинча мактаб ўқитувчилари айбдор ҳам бўлиб чиқади. Trendymen ишонишга ҳожат қолмаган 10 афсонага доир маълумотлари билан бўлишди.
Буюк Хитой девори космосдан ҳам кўринади

Буюк Хитой деворини кўпинча космосдан кўриш мумкин бўлган ягона қўлда бунёд этилган предмет сифатида баҳолашади. Гўёки Ойга қўнган космонавтлар Ер сатҳида уни кўришган эмиш. Аслида бу девор ҳатто паст орбитадан ҳам кўринмайди. Атмосферадан ташқарида бўлган космонавтларнинг гувоҳлик беришича, Ердаги ҳаётдан далолат берувчи ягона нарса - мегаполислар гулхани ва экин майдонлари.
Бизда ҳаворанг қон бор

Ўқитувчилар кўпинча қизиққан ёшларга артериал қон алвон қизил рангда, венадаги томир эса ҳаворанг бўлиши, фақат кислород таъсири остидагина қизил рангга айланишини айтишади. Гўёки худди шунинг учун теридаги шишлар кўк рангда бўлади. Аслида эса, кўк веналар ичида худди шундай қизил қон оқади. Уларнинг ташқи томондан кўк рангда кўринишига томирлар ва веналар шаклланувчи тўқималар бирикмаси сабаб бўлади.
Биз миянинг атиги 10 фоизидан фойдаланамиз

Аксарият одамлар миясининг бор-йўғи 10 фоизидан фойдаланади ва фақат камдан-кам даҳолар бундан ортиғини қўллаши мумкин. Инсон миясида умуман фойдаланилмаган қисмлар бор. Профессионал олим-физиологларнинг фикрича, аслида биз миямизнинг деярли барча ресурсларидан фойдаланамиз ва унда кун давомида ишламай турадиган бирорта қисм йўқ. Баъзи тадқиқотчиларга кўра эса, ҳар қандай вақтда, ҳатто чуқур уйқуда ҳам миянинг 10 фоизи ўз фаоллигини сақлаб қолади.
Беш ҳиссиёт органи

Бизнинг беш ҳиссиёт функциямиз бор: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва ҳис этиш. Оригинал бешбурчакка биринчи марта Арасту томонидан таъриф берилган, лекин бугунги кунда кўп экспертлар бу схемани янада майда гуруҳларга бўлишади. Масалан, мия предметларнинг ранги ва шаклини англаш учун жавобгар зоналарга эга. Ушбу феноменлар туфайли баъзи кўзи ожизлар ўз атрофидаги предметларни тахминан таний олишади. Шунингдек, иссиқ ва совуқни ҳис қилиш ҳамда ички органларнинг хабар берувчи сигналларини ҳам одатий схемага қўшиш мумкин.












