Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook акциядорларидан бири Сингапурнинг энг бадавлат одамига айланди
Фото: Getty Images
АҚШ фуқаролигидан 2012 йилда воз кечиб, Сингапур резидентига айланган, Facebook ҳаммуассисларидан бири, миллиардер Эдуардо Саверин Сингапурнинг энг бадавлат одамига айланди. Ҳозирда 35 ёшли тадбиркорнинг бойлиги 10,1 млрд долларга баҳоланмоқда. Саверин бу кўрсаткич эвазига 2010 йилдан бери Сингапурнинг энг бадавлат одамлари бўлиб келаётган ака-ука Роберт ва Филипп Нгдан ўзиб кетди, деб ёзмоқда Forbes нашри.
Саверин ўз бойлигини Facebook акциялари нархи ўсиши ҳисобига кўпайтириб олди. Унга ҳанузгача компаниянинг миноритар улуши тегишли. Forbes Asia версиясига кўра, Саверин Осиёнинг энг бадавлат одамларининг августдаги рейтингида 9,3 млрд доллар билан 2-ўринни эгаллаганди. Шундан кейин Facebook акциялари 13 фоизга ўсган.
Августда 9,4 млрд долларлик бойликка эга бўлган ака-ука Нглар ҳам бойликларини 10 млрд долларгача кўпайтириб олишган. Бу ўсиш қисман ака-укалардан каттаси Робертга тегишли бўлган, Ҳонгконгдаги Tsim Sha Tsui Properties компанияси акциялари ўсиши билан боғлиқ.
Ака-уканинг кўчмас мулк империяси Far East Organization уларнинг отаси Нг Тенг Фонг томонидан ташкил этилган. Фонг 1934 йилда Хитойдан Сингапурга кўчиб ўтган. У 2010 йилда вафотигача энг бадавлат сингапурлик деб тан олиб келинган.
Сингапур дунёнинг бадавлат одамларини оҳанграбо каби ўзига тортади. Бошқа таниқли сингапурлик миллиардерлар орасида янги зеландиялик Ричард Чандлер, америкалик Роберт Фридланд ва ҳиндистонлик нефть ва газ магнати Арвинд Тику бор.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
11:21 / 25.10.2025