Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир кунда 102 маст ҳайдовчи аниқланди
Тошкент вилоятида "Автопатруль тун" профилактик тадбири ўтказилди. 2018 йилнинг 3 февраль куни ташкил этилган амалий чора-тадбирларда вилоят ИИБ ЙҲХ хизмати ҳамда бошқа соҳавий хизматлар ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ундан кўзланган мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўлди.
Тадбирлар давомида ЙПХ инспекторлари ҳайдовчилар томонидан 102 маст ҳолда ва 100 дан ортиқ тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситаси бошқариш ҳолатларини аниқлаб, 200 дан ортиқ автомашиналар вақтинчалик жарима майдонларига қўйилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида ЙҲХ хизмат ва соҳавий хизмат ходимлар билан ҳамкорликда кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида шу куни Янгийўл шаҳар худудидан олиб қочилган "ВАЗ-21011" русумли бўлган автомашина ва гумондор ушланди.
Мавзуга оид
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
08:21 / 26.12.2025
“Навоий” божхона постида 2,3 кг “мефедрон” контрабандаси тўхтатилди
09:48 / 18.12.2025