Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қўлбола пиротехника воситалари аниқланди
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИББ ва қуйи тизим бўлинмалари томонидан ўтказилган рейдларда Янгийўл туманида қўлбола тайёрланган 110 дона пиротехника воситаси ҳамда Тошкент туманида автомашина юкхонасида сақланаётган қаттиқ овоз чиқарувчи пиротехника воситалари фош этилди.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти ИИББ ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши қаратилган профилактик тадбирлар изчил олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Янгийўл туманида қўлбола усулда тайёрланган пиротехника воситалари билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Хусусан, туманнинг Пахта маҳалласида яшовчи 2010 йилда туғилган фуқаро (У.А.)нинг хонадонида турли ҳажм ва кўринишдаги 110 дона қўлбола пиротехника воситаси борлиги маълум бўлиб, улар белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур пиротехника воситалари мустақил равишда тайёрланган бўлиб, кейинчалик сотиш мақсад қилинган.
Шунингдек, Тошкент туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Gentra русумли автомашина ҳайдовчисининг транспорт воситаси юкхонасида қаттиқ овоз чиқарувчи пиротехника воситалари сақлаб келаётгани аниқланган.
Ҳар икки ҳолат бўйича тегишли тартибда қонуний чора кўрилиб, пиротехника воситалари мусодара қилинган.
https://gov.uz/uz/iiv/news/view/111502
Мавзуга оид
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026