Ўзбекистон бош вазирига янги маслаҳатчи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг Москва шаҳридаги Бош консули лавозимида ишлаб келаётган Меҳриддин Акмалович Хайриддинов Ўзбекистон бош вазирига маслаҳатчи бўлган.
Kun.uz манбасининг тасдиқлашича, у Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланган.
Ушбу лавозимда 2019 йил августидан буён Комил Рашидов ишлаб келаётганди.
Меҳриддин Хайриддинов 1977 йилда Бухоро вилоятида туғилган. У 1999 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини тамомлаган. Ғиждувон туманидаги 46-мактабда 2000–2001 йилларда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2001–2008 йилларда Меҳриддин Хайриддинов Навоий кон-металлургия комбинатида 1, 2, 3-тоифа муҳандиси, ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Меҳриддин Хайриддинов Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида 2008–2010 йилларда етакчи мутахассис, 2010–2014 йилларда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасининг 1-котиби, 2014–2017 йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган, сўнгра 2017–2018 йилларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консули бўлган.
Бош вазирнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими президентнинг 2019 йил 20 августдаги чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг оилаларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш тўғрисидаги фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига киритилган.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Жаҳон | 03:59
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
Мавзуга оид

17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)

11:49 / 20.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгиланди

15:25 / 19.11.2024
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди

21:36 / 24.10.2024