Ўзбекистон | 22:48 / 12.01.2023
48887
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 кун давомида аҳолига бепул ош тарқатилади — тўйхоналар рўйхати эълон қилинди 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар тўйхоналарида эҳтиёжманд аҳоли, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш бўлими ва ЙҲХБ ходимларига бепул ош тарқатилишини маълум қилди. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароити туфайли 12-16 январ кунлари аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди. 

«Айни кунларда пойтахтимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароити туфайли 12-16 январ кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда. Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бориши мумкин», дейилади хабарда. 

Ҳокимлик томонидан ош тарқатиладиган тўйхоналарнинг рўйхати ва соати келтирилган. Дастлабки тадбир Яккасарой туманидаги «Табассум» тўйхонасида ўтказилган.

Мавзуга оид