Ўзбекистон | 07:12 / 05.04.2024
23672
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Термиз аэропортига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. 

Фото: ФВВ

Қозоғистон Ақтўбе вилояти Алгин райони ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари жасади ватанга қайтарилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, ҳукумат фармойиши билан фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигида ташкил этилган махсус комиссия кеча, 4 апрел куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятига етиб борди. 

Махсус комиссия аъзолари Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашиб,  белгиланган ташкилий ва амалий тадбирларни ҳамкорликда олиб борди. 

Шундан сўнг Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус бортида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган фуқаролар жасади Қозоғистон Республикасидан 5 апрел куни соат 03:00 ларда Сурхондарё вилоятидаги Термиз халқаро аэропортига олиб келинди.

Қозоғистон Республикаси масъул идоралари юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг Ўзбекистонга олиб келишда яқиндан кўмаклашди.

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 8 нафар вафот этган фуқаронинг жасади яшаш манзилларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид