Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев ДХМ ҳақида: ҳамма ҳудудлар ва хизматларни шу тизимга қамраб олсак, адолатсизлик, коррупция бўлмайди
Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида кунига 800 дан ортиқ шахсга 60 га яқин хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Бу ерда Халқ қабулхонаси, нотариус, ФҲДЁ, паспорт бўлимлари, суғурта, кадастр, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тез тиббий ёрдам хизматлари, банк шохобчаси жойлашган.
Келувчилар учун тиббиёт хонаси, болалар майдончаси, ошхона ташкил этилган.
Президент марказдаги шароитлар билан танишди. Аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган хизматлар турлари, сифати ва тезкорлиги билан қизиқди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш жараёнини кўздан кечирди.
Муассаса ходимлари билан мулоқотда хизмат турларини янада кўпайтириш, аҳолининг интернет хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Бу тизимдан энг катта мақсад - одамларнинг оғирини енгил қилиш. Ҳамма ҳудудларни ва хизматларни шу тизимга қамраб олсак, сарсончилик, адолатсизлик, коррупция бўлмайди, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ушбу марказ биносида жойлашган “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими ҳамда Наманган инновация маркази фаолияти билан ҳам танишди.












Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
11:02 / 28.03.2026