08:23 / 11.05.2019
8980

Давлат дастурининг нечта банди ўз вақтида бажарилмади?

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан биргаликда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрель ойида 1-чорак якунлари бўйича маълумот тақдим этилган эди.

Ўз навбатида, масъул ташкилотлар томонидан Давлат дастурининг 4 ойлик ижроси ҳолати тўғрисидаги маълумотлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди, дея хабар беради “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Унга кўра, жорий йил давомида жами 274 та бандда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, 117 та банднинг ижро муддати 2019 йилнинг январь–апрель ойларига тўғри келади. 

Амалга оширилган мониторинг натижаларига (2019 йилнинг 1 май ҳолатига) кўра Давлат дастурининг 61 та банд (52,1 фоизи) ижро этилган, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, чора-тадбирлар режаси ва дастурлар мутасадди идоралар томонидан тасдиқланган. 45 та банд (37,4 фоизи) бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, норматив ҳужжатларни қабул қилувчи субъектларга киритилган.

Жумладан, Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” биринчи халқаро юридик форумини ўтказиш (47-банд), “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш (68-банд), Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” рейтингидаги 2020 йил якуни бўйича барча йўналишларда Ўзбекистоннинг ўрнини тубдан яхшилаш чораларини кўриш (69-банд), Юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни интернет орқали олиш тизимини яратиш (74-банд), Уй-жой мулкдорлари ширкатларида маъмурий харажатларни камайтириш учун профессионал бошқарув компаниялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш (175-банд), Туризмнинг янги турларини ривожлантириш ва мавсумийлик омили таъсирини камайтириш мақсадида ишбилармонлик туризмини (“MICE”) ривожлантириш (198-банд) ва бошқа қатор чора-тадбирлар ўз вақтида бажарилган.

Шунга қарамай, Давлат дастурининг 11 та банди (9,4 фоизи) ўз вақтида бажарилмаган. Хусусан, Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш (64-банд), Давлат томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва унинг нархини белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиб, бозор тамойилларини жорий этиш (87-банд) бўйича ҳужжат лойиҳалари ўз муддатида лозим даражада ишлаб чиқилмаган, амалий чоралар бажарилмаган.

Top