«Бу идоралараро келишув асосида ҳал қилинади». АКТ вазири Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши кутилаётганини айтди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқотда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов соҳада олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этди ва саволларга жавоб берди.
Шуҳрат Содиқов фрилансерлар ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Paypall халқаро тўлов тизимини Ўзбекистонда ҳам ишга тушириш ҳақидаги Kun.uz мухбирининг саволига жавоб берди.
«Ўзбекистонда PayPal халқаро тўлов тизимидан фойдаланиш бўйича бизга ҳам мурожаатлар бўлади. Бу фақат бизнинг вазирлик доирасидаги иш эмас, бу Марказий банк ваколатидаги масала. Бу идоралараро келишув асосида ҳал қилинади. Масаланинг бошқа тарафлари, яъни PayPal тўлов тизимининг давлатларга қўядиган шартлари ва Марказий банкдан талаб қилинадиган масъулиятлар ҳам бор», – деди вазир.
Шунингдек, Шуҳрат Содиқов Марказий банк ҳозирда PayPal билан музокараларга киришгани, Ўзбекистонда, албатта, бу тизимга рухсат берилиши ва рақобатчи сифатида мамлакатнинг ўз пул ўтказиш тизими жорий қилинишини маълум қилди.
Тадбирда, шунингдек, Тошкент шаҳрида IT Park резидентлари сонини кўпайтириш ва етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида умумий майдони 408 минг кв.м.га тенг ҳудудда хориждан жалб қилинган эксперт билан ҳамкорликда IT Park инфратузилмаси объектларини қуриш концепцияси ишлаб чиқилгани айтилди.
Меҳмонлар учун IT Park офиси, қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳудудлар ҳамда Тошкент телеминорасига пресс-тур ўтказилди.
Мавзуга оид
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
13:10 / 07.02.2024
Шуҳрат Содиқов бош вазир котибияти раҳбари этиб тайинланди
13:30 / 02.01.2024
Ўзбекистон IT соҳасининг бозор ҳажми миллиард долларга яқинлашмоқда
16:04 / 19.11.2023