Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синфни ўзгартириш: ота-оналар қандай тартибда мурожаат қилади?
Ота-оналарга фарзандларини ўқув йили давомида ҳам, ўқув йили тугаганидан кейин ҳам бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқи берилган. Бу жараён мактаб директорига ариза бериш ва белгиланган тартибга риоя қилиш орқали амалга оширилади.
Фото: Kun.uz
Амалдаги қоидаларга кўра:
Ота-она (ёки қонуний вакил) боласини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ёзма ариза беради.
Мактаб директори аризани олган кундан эътиборан 1 иш куни мобайнида уни кўриб чиқиши ва ўқувчини бошқа синфга ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак.
Агар ўша синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёр — 35 нафардан ортиқ бўлса, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад этиши мумкин.
Бундай ҳолда рад этиш ҳақидаги қарор 3 кун ичида ота-оналарга ёзма равишда етказилиши лозим.
Директор ўқувчини бошқа синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилганидан сўнг, 3 кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Шу тариқа, боланинг синфини ўзгартириш ота-она ташаббуси билан расмий ва аниқ тартиб асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:07 / 26.12.2025
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
22:08 / 22.12.2025
Бойлар “ўйини” ёхуд ошкора камситиш: мактабларда урфга кираётган “Секрет Санта” одамларга қандай таъсир қиляпти?
09:54 / 22.12.2025
Нигерияда жангарилар қўлидан яна 130 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди
20:15 / 16.12.2025