Халқаро туризм университетида янги йўналишлар ташкил этилади
Жорий йилда Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" Халқаро туризм университетида янги йўналишлар ташкил этилади. Бу ҳақда университет проректори Баҳодир Тўраев туризм соҳасидаги йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида қайд этди.
Янги 2019-2020 ўқув йилида университет талабалар учун зиёрат туризми, экотуризм, рақамли туризм, меҳмонхона туризми, эвент менежмент, туризм соҳасидаги халқаро алоқалар ва ҳуқуқ каби бир қатор йўналишларда таҳсил олиш таклиф этилади. Шунингдек, бу йили талабалар қабул квота сони ҳам сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.
"Ҳозирда бизнинг олийгоҳда бакалавриат бўйича жами 137 талаба таҳсил олаётган бўлса, янги ўқув йилида яна 400га яқин талабаларни қабул қилишни режалаштирдик. Шунингдек, бешта йўналиш бўйича магистратурани ҳам очиш мақсад қилинган. Ташкил этилганига қисқа фурсат бўлган бўлса-да, университетимиз Франциянинг Париж академияси, Sahid туризм институти (Индонезия), Сочи давлат университети каби жаҳоннинг 16та нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Университет талабаларининг ёзги таътил давомида хорижий мамлакатларда малака оширишлари учун ҳам имкон яратилади", деди Баҳодир Тўраев.
Шунингдек, университет проректори жорий йилда чет эллик талабаларни ҳам ўқишга қабул қилиниши мумкинлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли» Халқаро туризм университети фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги 3815-сонли қарори асосида йўлга қўйилган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

16:25 / 26.02.2025
Самарқанд вилоятида яна икки туман ҳокимлари ўзгарди

18:59 / 13.02.2025
Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида 22 киши жароҳатлангани маълум бўлди

16:11 / 06.02.2025