Халқ таълими вазири ишдан олинди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан олинди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси маълумот бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун ўтказилган йиғилишда Иноятов ишдан олиниб, вазирликка Шерзод Ҳотамович Шерматов янги раҳбар этиб тайинланган.
Собиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (в.б) Шерзод Шерматов февраль ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар бўлганди.

Фото: Халқаро пресс клуб
1977 йилда туғилган Шерзод Шерматов Тошкент давлат техника университети битирувчиси саналади (1998). У шунингдек, АҚШдаги Йель университетини тамомлаган (2000).
У 2014 йилдан 2016 йил ноябригача Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган, 2016 йил ноябридан 2017 йил февралигача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Улуғбек Иноятов 2013 йилнинг февралидан буён Халқ таълими вазирлигини бошқариб келаётганди. Шу йилнинг апрель ойида республика бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ушбу вазирга ҳайфсан берилганди.

Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
-
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
Жамият | 19:00
-
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди

19:22 / 28.08.2024
“Пойтахтда 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас” – Улуғбек Иноятов

18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади

09:05 / 15.03.2024