АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бир қатор икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида иштирок этади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 28 февралдан 3 мартгача Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради, деб хабар қилди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.
Остонадан сафарни бошлаб у минтақадаги барча бешта давлат вакиллари билан «АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлаш, шунингдек, умумий глобал муаммоларга ечим излашда минтақа билан ҳамкорлик учун C5+1 (Марказий Осиё мамлакатлари + АҚШ) вазирлар учрашувида иштирок этади».
C5+1 вазирлар йиғилишида АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, энергетика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.
Кейинчалик Энтони Блинкен Тошкентга келади ва шу ерда расмийлар билан «бир қатор икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» юзасидан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу унинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи бўлади.
1 март куни у Нью-Деҳлига жўнаб кетади, унда G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, барқарор ривожланиш, гиёҳванд моддаларни назорат қилиш, глобал соғлиқни сақлаш, гуманитар ёрдам ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024