“ВИА Мароқанд” гуруҳи солистларининг лицензияси тўхтатилди, Умиров ва “Уммон” огоҳлантирилди
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи Бадиий Кенгаш аъзолари томонидан “ВИА Мароқанд” гуруҳининг “Турист” қўшиғига ишланган видеоклипида жузъий камчиликлар бўлганлиги боис клипни оммага тақдим этиш рад этилган эди.
"Ўзбекконцерт" матбуот хизмати гуруҳ аъзолари бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ушбу клип оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилганлиги сабабли, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан “ВИА Мароқанд” гуруҳи аъзолари Закирова Асалхон Бахтиёржон қизи ва Ташматов Абдурашид Хусановичларга берилган лицензиялар жорий йилнинг 29 май кунидан тўхтатилганлигини маълум қилинди.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари томонидан “Уммон” гуруҳининг “Оқ гулим” ва хонанда Жасур Умировнинг “Сайпи” деб номланган қўшиғи ҳамда унга ишланган клипларидаги мавжуд камчиликларни тўғрилаб, оммага тақдим этиш вазифаси топширилган эди. Бироқ билдирилган камчиликлар тўлиқ бартараф қилинмасдан эфирга берилганлиги учун хонанда Жасур Умиров ва “Уммон” гуруҳи огоҳлантирилади.
Манбада агар ушбу ҳолат юқорида номлари келтирилган санъаткорларда қайта такрорланса, уларга берилган лицензиялар муддатидан аввал тўхтатилиши қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
21:32 / 27.11.2024
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
18:23 / 21.11.2024
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024