Тошкентда ичимлик суви таъминоти 6 соат ичида тўлиқ тикланади
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда 6 соат ичида сув таъминоти тўлиқ тикланишини маълум қилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади.

Фото: t.me/kommunaluzb
Тошкент шаҳрида ичимлик суви таъминоти яқин соатларда тикланади. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, мамлакат бўйлаб электр энергияси ўчиши фонида пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншооти насос агрегатлари ўчган.
Шу туфайли, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар рўй берди.
Ҳозирги вақтда сув иншоотида электр таъминоти қайта тикланган, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.
Қўшимча маълум қилинишича, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади.
Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги маълумотига кўра, соат 17:30 ҳолатига Тошкентда 12 та маҳаллий қозонхонанинг фаолияти тикланган. Пойтахтда 202 та локал, 12 та марказий қозонхона бор.
Мамлакат бўйлаб вазирлик тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 78 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклаган.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

12:07 / 15.04.2025
Ичимлик суви ва канализация: рақамлар яхшиланяпти, лекин улар қанчалик ҳаққоний?

21:02 / 26.03.2025