Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаол ёшлар парламент вакилларига бириктирилади - президент
Ўзбекистонда Парламентлараро Иттифоқ кўмаѓида «Мен парламентда ёшларни қўллаб-қувватлайман!» ташаббуси амалга оширилади, ёш, ғайратли, фидоий ўғил-қизлар Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашувида айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари мамлакат ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади.
Президент республикада ёшларга оид сиёсат доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
«Сўнгги йилларда ёшларимизнинг ижтимоий–сиёсий фаоллигини ошириш масаласига ҳам, алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Хабарингиз бор, яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг бошлиқ расмий делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Суҳбат чоғида у киши бир фикрни афсус билан таъкидлади. Яъни сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади. Бу катта эътироф, албатта.
Биз бу ғоят муҳим йўналишдаги ишларимизни давом эттирган ҳолда, Парламентлараро Иттифоқ кўмаѓида «Мен парламентда ёшларни қўллаб-қувватлайман!» деган эзгу ташаббусни амалга оширамиз.
Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз. Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидоий ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади.
Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларда ҳам худди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади.
Шунингдек, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – «Келажак лидерлари»ни шакллантирамиз», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025
Ўзбекистон президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
17:44 / 27.10.2025
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади
11:08 / 27.10.2025