Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ўтказилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Миср халқаро ҳамкорлик бўйича ишбилармонлар кенгаши (EBCIC) вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Томонлар жорий йилнинг 12-13 сентябр кунлари Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Миср бизнес-форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни кўриб чиқдилар.
Шунингдек, Миср вакилларининг Ўзбекистонда бўлиш чоғида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларида музокаралар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, EBCIC раҳбари Мотаз Раслан бошчилигидаги Мисрнинг йирик ишбилармонларидан иборат делегация шу йилнинг 3-5 июн кунлари илк маротаба Ўзбекистонда бўлди.
Мазкур ташриф давомида мамлакат тегишли вазирлик ва идораларида, хусусан, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Ўзкимёсаноат" АЖ, тижорат банклари билан музокаралар ва Ўзбекистон-Миср ишбилармонлари бизнес-форуми ўтказилган эди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
-
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

01:57 / 20.03.2025
Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди

00:41 / 14.03.2025