Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори октанли бензиндан бошқа ёқилғилар учун акциз солиғи ставкалари ўзгаради
Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб бензиннинг АИ-80 маркаси, дизел, метан ва пропан учун акциз солиғи ставкалари 12 фоизга оширилади. АИ-91 ва ундан юқори октанли бензин учун акциз ставкалари ўзгаришсиз қолади.
Фото: iStock
Бу – 2024 йилги давлат бюджети қонуни қабул қилиниши муносабати билан Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларда кўрсатилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил охирида эълон қилинган Бюджетномада фақат АИ-80 бензинига акциз солиғи индексация қилинаётганига тўхталиб, буни “аҳоли саломатлигига салбий таъсирларни камайтириш ва табиатга келтириладиган зарарларни қисқартириш мақсади” билан изоҳлаган эди.
АИ-91 ва ундан юқори октанли бензин маҳсулотлари эса евростандарт талабларига жавоб бериши сабабли уларга нисбатан амалдаги ставка ўзгаришсиз қолиши билдирилган.
Бироқ АИ-91 бензинидан ҳам кўра экология учун зарарсизроқ ёқилғи турлари – суюлтирилган (пропан) ва сиқилган (метан) табиий газ учун акциз солиғи оширилаётганига изоҳ берилмаган.
Вазирликка кўра, акциз солиғидаги бу ўзгаришлар АИ-80 бензини нархининг 1 фоизга ёки 88 сўмга ошиши, метан нархи эса 3 фоиз ёки 84 сўмга ошишига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 31 декабр куни АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилишнинг вақтинчалик муддати якунланди ва UNG шохобчаларида бу маркадаги бензин нархи 6050 сўмдан 6800 сўмга кўтарилди. Хусусий шохобчаларда нархлар бундан юқорироқ.
Kun.uz аввалроқ хабар берганидек, Энергетика вазирлиги хусусий АЁҚШларда АИ-80 бензини нархини 8000 сўмдан оширмаслик бўйича ҳуқуқий механизм жорий этиш юзасидан ҳукуматга таклиф киритган.
Мавзуга оид
14:04 / 06.01.2026
Бухорода АИ-95 деб сотилган бензин автомобилни бузиб қўйди
15:22 / 30.12.2025
Россия бензин ва дизел экспортига қўйилган тақиқни тўртинчи марта узайтирди
13:14 / 04.12.2025
АЁҚШда нефт маҳсулотлари сифати устидан назорат кучайтирилди
17:20 / 22.11.2025