Жаҳон | 18:10 / 24.06.2019
10095
1 дақиқада ўқилади

Германияда икки қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди

Фото: AP Photo / Mindaugas Kulbis

Бундесвернинг иккита Eurofighter қирувчи самолёти ҳавода тўқнашиб кетди ва Мекленбург-Олд Померания федерал ерида қулаб тушди. Бу ҳақда Focus нашри хабар бермоқда.

Учувчилар катапульта ёрдамида самолётларни тарк этишган, аммо улар жонсиз ҳолда топилди.

Тўртинчи авлод Eurofighter қирувчи самолётлари Буюк Британия, Германия, Италия, Испания, Саудия Арабистони, Австрия ва Уммон ҳарбий ҳаво кучлари ихтиёрида мавжуд.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид