Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ишдан кетди
Марказга 2019 йил сентябридан буён Минҳожиддин Мирзо тахаллуси билан танилган Минҳожиддин Ҳожиматов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Фото: Facebook / Minhojiddin Mirzo
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзажанович Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
У Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шоир ва журналист Минҳожиддин Мирзо 1965 йилда туғилган, 1990 йилда Тошкент давлат университети Журналистика факультетини тамомлаган. 2013–2014 йилларда Ўзбекистон маданият ва спорт вазири бўлган. 2012–2013 йилларда Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2018 йилда Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосарлигига ўтган. 2019 йил сентябр ойида Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланганди.

Эндиликда Отабек Абдурашидович Ҳасанов Маънавият ва маърифат марказининг янги раҳбари бўлди. У шу вақтгача президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

16:18 / 01.05.2025
Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025