Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Умуман ҳақиқатдан йироқ» – МБ раиси Россиядан олтин сотиб олинаётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
Марказий банк раиси Тимур Ишметов Ўзбекистоннинг Россиядан олтин сотиб олаётгани ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. «Биз ҳеч қачон бошқа давлатлардан олтин сотиб олмаганмиз ва сотиб олиш ниятимиз йўқ. Ўзимизга етадиган олтинимиз бор», деди регулятор раҳбари.
Фото: Kun.uz
24 октябр куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида регулятор раҳбари Тимур Ишметов Ўзбекистоннинг Россиядан олтин сотиб олаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Бу умуман ҳақиқатдан йироқ маълумот. Мутлақо нотўғри. Биз ҳеч қачон бошқа давлатлардан олтин сотиб олмаганмиз ва сотиб олиш ниятимиз йўқ. Ўзимизга етадиган олтинимиз бор», деди Ишметов.
МБ раиси The Economist журналида чоп этилган мақолани эслаб, мазкур нашр билан расмий мулоқот бўлганини маълум қилди.
«Бир неча ой аввал The Economist журналидаги мақолада шундай маълумот чиқди. Биз уларга расмий мурожаат йўллаб, маълумот қаердан олингани бўйича савол қўйдик ва нотўғрилигини кўрсатдик. Улар кейинги сонида хатосини тузатди. Жуда ҳам тушунарсиз ҳолат бўлган», - деди у.
Мавзуга оид
20:36 / 19.12.2025
Марказий банк 4 та банкни жаримага тортди
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025