Иқтисодиёт | 12:28 / 29.07.2021
10879
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, Марказий банк фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилди ҳамда пул-кредит инструментлари тўпламига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Мазкур қарорлар юзасидан бугун соат 15:00 да бошланадиган матбуот анжуманида шарҳ берилиши маълум қилинган.

Регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.

Бир неча кун олдин Марказий банк ЯИМ ўсиши прогнозларини яхшилаганди. Унга кўра, ЯИМ ўсиши йил охирида 5,8-6,8% атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, бошқа макрокўрсаткичлар – истеъмол, инвестициялар, экспорт ва импорт ҳажмлари ҳам юқорироқ суръатларда ўсиб бориши кутилмоқда.

Мавзуга оид