Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда реал иш ҳақи ўсиши минтақа давлатларига нисбатан тезлашди – Марказий банк
Жорий йилнинг III чораги якунлари бўйича, Ўзбекистонда иш ҳақининг реал ўсиш суръати 9,1 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич Марказий Осиё давлатларида ўртача 4,4 фоиз, айрим Кавказ давлатларини ҳисобга олганда эса 3,3 фоиз бўлган.
Фото: Kun.uz
2025 йилнинг III чорагида Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши минтақадаги давлатлар билан солиштирганда сезиларли даражада юқори шаклланди, дейилади Марказий банкнинг Меҳнат бозори шарҳида.
Хусусан, III чоракда Марказий Осиё давлатларида реал иш ҳақининг ўртача ўсиши 4,4 фоиз, айрим Кавказ давлатларини ҳисобга олганда эса 3,3 фоиз бўлган. Ушбу даврда Ўзбекистонда реал иш ҳақи ўсиши 9,1 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, 2025 йилнинг III чорагида Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 103 АҚШ долларига тенг бўлган. Энг юқори минимал иш ҳақи миқдори Беларус (240 АҚШ доллари), Озарбойжон (235 АҚШ доллари) ва Монголия (221 АҚШ доллари) давлатларида сақланиб қолган бўлса, энг паст минимал иш ҳақи Қирғизистон (28 АҚШ доллари) ва Тожикистон (55 АҚШ доллари) давлатларида кузатилган.

Мавзуга оид
10:48
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида реал иш ҳақи тезроқ ўсяпти?
15:30 / 25.12.2025
Марказий банк молия ташкилотларида олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади
18:43 / 23.12.2025
Тадбиркорларга ишлаб чиқариш қувватини оширишга нималар тўсқинлик қиляпти?
20:36 / 19.12.2025