Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетикларнинг хатоси туфайли тадбиркорга қарийб 1,1 млрд сўм ортиқча тўлов ҳисобланди
Тошкент шаҳрида энергетика тармоғи ходимлари тадбиркорлик субъектида ҳисоблагични нотўғри улаган. Натижада охирги 3 йилда 1 млрд 97 млн сўм қўшимча тўлов юзага келади. Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатни қонунбузилиши деб топди ва ҲЭТ ҳамда «Энергиясавдо»га нисбатан иш қўзғатди.
Фото: Getty Images
Электр энергияси учун 1 млрд сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган даромадни истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси.
Тошкент шаҳрида алоқа соҳасида фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъект «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг «Энергиясавдо» филиали ҳаракатларидан норози бўлиб қўмитага мурожаат қилган.
Олиб борилган ўрганишлар давомида, ҳисобга олиш ускунаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан уланган бўлишига қарамай, ундаги иккиламчи занжирлари алмашиб улаб қўйилгани, мазкур техник хатолик учун истеъмолчига охирги уч йил учун 1 млрд сўмдан ортиқ қўшимча тўлов ҳисоблангани, техник хатолик масаласи янги электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида назарда тутилиб, эски таҳрирдаги қоидаларда қайд этилмагани, шунингдек, мазкур ҳисоблагичга тўғри уланган субистеъмолчининг ҳисоблагич кўрсаткичлари чегириб ташланмасдан ҳисоблангани аниқланган.
Маълумот учун, «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига асосан устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари, шу жумладан, белгиланган нархлардан ортиқча ҳақ олиш устун мавқени суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади ҳамда тақиқланади.
Юқоридагиларга асосан, қўмита ҳудудий бошқармаси махсус комиссияси томонидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг «Энергиясавдо» филиалига нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича истеъмолчига асоссиз ҳисобланган 1 млрд 97 млн сўмни қайта-ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ушбу қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, шунингдек, таъминотчининг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига амал қилинганига баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориш тўғрисида қарор чиқарилиб, кўрсатма берилган.
Мавзуга оид
11:28 / 15.12.2025
Тошкентда қутқарувчилар шифохонадан қайтган фуқарони уйига олиб чиқишга ёрдам берди
08:23 / 12.12.2025
Тошкентда катта миқдорда психотроп дориларни сақлаган икки нафар аёл қўлга олинди
08:48 / 11.12.2025
Пойтахтда чегарадан ноқонуний ўтказилган кучли дорилар аниқланди
13:23 / 06.12.2025