Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт бозорларида ёнғин ва газ хавфсизлиги юзасидан кучайтирилган текширувлар ўтказилди
Тошкент шаҳрида қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ёнғин ва газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида пойтахтдаги барча бозорлар ҳудудида кучайтирилган профилактик рейд тадбирлари ўтказилди.
Расмий маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ФВББ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, шунингдек, тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида амалга оширилган рейдлар доирасида бозорлар ҳудуди ва улар атрофида жойлашган барча умумий овқатланиш жойлари ҳамда овқатланиш шохобчалари атрофлича ўрганилди.

Текширувлар давомида айниқса қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
- иситиш мосламаларидан хавфсиз фойдаланиш тартиби;
- газ жиҳозлари ва электр ускуналаридан тўғри ва техник талабларга мос фойдаланиш;
- ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин бўлган камчилик ва қоидaбузарликларни аниқлаш;
- газ-ҳаво аралашмаси чақнаши эҳтимолига олиб келувчи ҳолатларни олдиндан бартараф этиш.


Профилактик рейд тадбирлари жараёнида аниқланган барча камчиликларни зудлик билан жойида бартараф этиш чоралари кўрилди, масъуллар ва тадбиркорларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, фуқаролар ва бозор маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қиш мавсумида ёнғин ва газ хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Мутасаддиларга кўра, бундай профилактик тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий кўнгилсизликларнинг олдини олиш ҳамда бозорларда қишки мавсум учун хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
09:14 / 19.12.2025
Шайхонтоҳур туманида тўртта автомобил иштирокида ЙТҲ қайд этилди
11:28 / 15.12.2025
Тошкентда қутқарувчилар шифохонадан қайтган фуқарони уйига олиб чиқишга ёрдам берди
08:21 / 13.12.2025