Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қутқарувчилар шифохонадан қайтган фуқарони уйига олиб чиқишга ёрдам берди
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасида тез тиббий ёрдам ходимлари шифохонадан олиб келинган фуқарони хонадонга олиб чиқишда қўшимча ёрдамга муҳтож бўлди. Ҳодиса жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари фуқарони тиббиёт ходимлари билан биргаликда уйига олиб чиқиб қўйди.
Куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасида жойлашган уйларнинг бирида яшовчи фуқарога шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, яшаш манзилига олиб келинган.
Маълум қилинишича, тез тиббий ёрдам ходимлари фуқарони уйига олиб чиқиб қўйишда қўшимча куч зарурлиги сабаб Тошкент шаҳар ФВБга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича хабар берган.
Шунга кўра, ФВВ қутқарувчилари кўрсатилган манзилга етиб бориб, фуқарони тез тиббий ёрдам ходимлари билан ҳамкорликда яшаш хонадонига олиб чиқиб қўйган. Қайд этилишича, ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 22.06.2026